Бугун 8 июль, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Дунёда mpox вирусини юқтирганлар сони ошмоқда

A A A
Дунёда mpox вирусини юқтирганлар сони ошмоқда

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг навбатдаги ҳисоботига кўра, ўтган йил 1 январдан шу кунгача дунё бўйича 84,7 мингдан ортиқ киши mpox (маймун чечаги) вирусини юқтирган.

Жумладан, биргина ўтган ҳафтанинг ўзида беморлар сони 302 нафарга кўпайган. Шунга қарамай, бу — жорий йил январь ойининг илк ҳафтасига нисбатан 44 та кам кўрсаткич.

Хасталик ўтган бир йилдан зиёд даврда Ер юзининг 110 та давлатида тарқалиб улгурди. Энг ачинарлиси, инфекцияга чалинган беморлардан 80 нафари касаллик оқибатида ҳаётдан кўз юмди.

Энг кўп беморлар рўйхатга олинган мамлакатлар:

АҚШ — 29,8 минг,
Бразилия — 10,6 минг,
Испания — 7,5 минг,
Франция — 4,1 минг,
Колумбия — 4 минг нафар.

‼️ Таҳлилларга кўра, mpox билан касалланганларнинг 96,6 фоизини 29 ёшдан 41 ёшгача бўлган беморлар ташкил этади.

Киритилди: 16:51 21.01.2023. Ўқилди: 2656 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!