Бугун 18 сентябрь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Дунё университетлари Исроил таълим муассасаларини бойкот қилмоқда

Дунё университетлари Исроил таълим муассасаларини бойкот қилмоқда

Ғазодаги уруш сабабли жаҳоннинг қатор нуфузли университетлари Исроил академик муассасалари билан ҳамкорликни тўхтатмоқда.

Бразилия, Норвегия, Белгия, Испания ва Ирландия олийгоҳлари илмий дастурларни бекор қилди, Амстердам университети эса Қуддусдаги Яҳудий университети билан талабалар алмашинувини тўхтатди.

Фаластинни қўлловчи фаоллар академик муассасаларни давлат сиёсатида айбласа, Британия, Франция ва Германия университетлари бойкотга қарши чиқмоқда.

Европа Иттифоқи Исроилни “Horizon Europe” дастуридан қисман чиқаришни таклиф қилмоқда, бу эса молиялаштиришга салбий таъсир кўрсатиши мумкин.

Олимлар орасида “brain drain” хавфи ормоқда. Британиядаги фаластинлик жарроҳ Ғассон Абу-Ситта таъкидлаганидек:
“Академик бойкот Исроил ҳукуматини тўхтатишга мажбур қилувчи кучли восита бўлиши мумкин”.

📊 БМТ маълумотларига кўра, 2023 йил октябридан буён Ғазода 64 мингдан ортиқ инсон ҳалок бўлган. Aсосий қисми — тинч аҳоли.

Киритилди: 15:56 15.09.2025. Ўқилди: 670 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!