Бугун 18 декабрь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

ДТМ сайтдаги узилишлар бўйича абитуриентларга мурожаат қилди

A A A
ДТМ сайтдаги узилишлар бўйича абитуриентларга мурожаат қилди

Интернет тармоғида юз бераётган узилишлар Давлат тест марказининг расмий веб-сайтига киришда мураккаблик туғдирмоқда ва абитуриентлар рухсатномаларини юклаб олиш жараёнига салбий таъсир кўрсатмоқда, деб хабар бермоқда ДТМ ахборот хизмати.

Мазкур ҳолат abitur.dtm.uz сайтига кираётган абитуриентлар сонининг кўплигига боғлиқ эмас. Интернет тармоғи узлуксиз ишлаган тақдирда қанча абитуриент мурожаат қилишидан қатъи назар, abitur.dtm.uz сайти орқали рухсатномаларини юклаб имконияти мавжуд.

Айни пайтда мутахассислар томонидан интернет тармоғидаги узилишлар сабабларини аниқлаш ва бартараф этиш бўйича зарурий ишлар олиб борилмоқда.

Ноқулайликлар учун узр сўраймиз, дейилади хабарда.

Киритилди: 12:21 22.08.2020. Ўқилди: 2574 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!