Бу ҳақда Deutsche Welle нашри хабар бермоқда.
Дрон ҳужумлари вақтида ҳаво ҳудудининг ёпилиши туфайли Россиянинг марказий ҳудудларидаги, хусусан, Москва ва Санкт-Петербургдаги аэропортлар жиддий зарар кўрди.
Оммавий ахборот воситалари маълумотларига кўра, биргина Шереметевода эрталабдан бери 170 дан ортиқ рейс кечиктирилган ва 50 та рейс бекор қилинган. Пулково аэропортида эса 100 дан ортиқ рейс кечиктирилган ва 30 дан ортиқ рейс бекор қилинган. Бунинг оқибатида аэропортларда йўловчилар тўпланиб қолган.
“Фонтанка” нашрининг ёзишича, авиакомпаниялар йўловчиларга ёрдам бермаган ва ташиш қоидаларига мувофиқ овқат ҳамда ичимлик тақдим этмаган. Ҳолат ҳатто ерга қўнган баъзи самолётларга ҳам таъсир қилган — баъзи йўловчилар самолёт салонидан бир неча соат давомида чиқарилмаган.
"Тартибсизликни янги ҳаво ҳужумлари ҳақидаги хабарлар янада мураккаблаштирмоқда. Масалан, Шереметеводан Пулково томон кечикиб учган бир самолёт Санкт-Петербург аэропортида ҳаво ҳудуди ёпилгани сабабли Москвага қайтишга мажбур бўлган", дея ёзмоқда.