Бугун 17 июнь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Дрон ҳужуми: Қозон ва Нижнекамск аэропортлари вақтинча ёпилди

Дрон ҳужуми: Қозон ва Нижнекамск аэропортлари вақтинча ёпилди

Татаристоннинг Қозон халқаро аэропортида ва Нижнекамскдаги Бегишево аэропортида парвозларга вақтинчалик чекловлар жорий этилди. Бу ҳақда “Газета.ру” хабар берди.

“Аэропортларда рейслар вақтинча тўхтатилган. Самолёт экипажлари, диспетчерлар ва аэропорт хизматлари парвозлар хавфсизлигини таъминлаш учун барча зарур чораларни кўрмоқда — бу устувор вазифа”, деди департамент вакили Артем Кореняко.

Унинг қўшимча қилишича, Ижевск аэропортида ҳам чекловлар жорий этилган.

Қозон аэропорти онлайн доскаси маълумотларига кўра, 7 та рейс учиб кетишда ва 5 та рейс қўнишда кечиктирилмоқда. “Россия” авиакомпанияси самолёти Бегишево аэропортидан учиб кетишга улгурмади, у соат 8:45 да учиши керак бўлган.

Киритилди: 23:52 15.06.2025. Ўқилди: 1280 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!