Агентликнинг хабар беришича Миср, Қатар, Саудия Арабистони ва Иордания ҲАМАС гуруҳини Ғазо секторидаги бошқарувдан воз кечишга ва халқаро қўллов остида қуролларни Фаластин маъмуриятига топширишга чақирувчи ҳужжатни имзолади.
Етти бетдан иборат ҳужжатда, бошқа жиҳатлар билан бир қаторда, ҲАМАСнинг 2023 йил 7 окйтабрда Исроилга қилган ҳужуми қораланган. Уни Буюк Британия, Франция, Канада, Бразилия, Италия, Испания, Норвегия ва Ирландия ҳам имзолаган.
Ҳужжатда Исроил томонига ҳам чақириқлар мавжуд, деб ёзади DPA агентлиги. Хусусан, Исроилдан Ғазода жанговар ҳаракатларни дарҳол тўхтатишни ва Иордан дарёсининг Ғарбий Соҳилида яҳудий кўчманчиларининг фаолиятини тўхтатиш талаб қилинмоқда. Ҳужжатга имзо чеккан давлатларнинг фикрича, Фаластин давлатини тан олиш ҳам “икки халқ - икки давлат” ечимининг муҳим ва ажралмас қисми ҳисобланади.
Нью-Йоркда икки давлат ечими бўйича конференция давомида имзоланган ҳужжат сентябрда БМТ томонидан расмиравишдай қабул қилиниши кутилмоқда, дея тушунтирди DPA.