Украинанинг Донецк вилоятида Россия дронларининг ҳужумлари натижасида бир киши ҳалок бўлди, беш киши жароҳатланди.
Бу ҳақда Донецк вилояти давлат маъмурияти раҳбари Вадим Филашкин ўзининг Телеграм-каналида маълум қилган.
Унга кўра, Костянтинивка ва Доброполья шаҳарларига ҳужум қилинган.
"Костянтинивкада FPV-дрон ҳужуми натижасида бир киши ҳалок бўлди. Беш нафар ярадорнинг ҳаммаси Добропольяда. Шаҳарга ҳам дронлар ҳужум қилган. Дўкон ва 7 та машина зарар кўрган", деб ёзади у.
Филашкин, шунингдек, тинч аҳолини зудлик билан хавфсизроқ ҳудудларга эвакуация қилишга чақирди.