Учрашув Трампнинг Флорида штатидаги Мар-а-Лаго қароргоҳида бўлиб ўтди. АҚШнинг сайланган президенти ва Меta компанияси раҳбари ўртасидаги суҳбат мавзуси номаълум.
"Цукерберг АҚШнинг сайланган президенти тарафдори бўлиш ва Доналд Трамп бошчилигидаги ислоҳотлар ҳаракатининг бир қисми бўлиш истаги ҳақида гапирди", — дея маълум қилди Трампнинг маслаҳатчиси Стивен Миллер.
Журналистларнинг қайд этишича, Цукерберг ва Трамп сайлов олдидан бир неча ой давомида мулоқот қилган. Шу билан бирга, Доналд Трамп ёзда чоп этилган китобида Цукербергни ўзига қарши фитнада айблаб, агар компания асосчиси 2024 йилги президентлик сайловида фирибгарлик қилса, "бир умрлик қамоқ жазосига маҳкум этилиши" билан таҳдид қилган.