Бугун 4 ноябрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Доналд Трамп АҚШда шатдаунни тўхтатиш учун “ядровий вариант”дан фойдаланишга чақирди

Доналд Трамп АҚШда шатдаунни тўхтатиш учун “ядровий вариант”дан фойдаланишга чақирди

Қўшма Штатлар президенти ўз партиядошларига шатдаунни тўхтатиш учун “козир карта”ни ишга солиш, яъни Сенатда “обструкция қоидаси”ни бекор қилишни таклиф этди.

"Республикачиларга козир картани ишга солиш ва ядровий деб аталадиган вариантга ўтиш вақти келди – обструкциядан халос бўлиш ва ундан дарҳол қутулиш керак!", — дея ёзди у ўзининг Truth Social ижтимоий тармоғида.

Обструкция (filibuster) - бу Сенатнинг (Конгресснинг юқори палатаси) ўзига хос қоидаси бўлиб, унга кўра аксарият қонунлар палатанинг 100 аъзосидан 60 тасининг розилиги билан қабул қилиниши лозим. Республикачилар Сенатда кўпчиликни ташкил этса-да (53 та), уларда 60 та овоз йўқ. Шу боис, агар овоз бериш партиявий тамойил бўйича ўтказилса, қонун Сенатда тасдиқданланмайди.

The Independent газетасининг ёзишича, республикачилар ўз устунлигидан фойдаланиб, обструкцияни бекор қилишлари мумкин. Бироқ кўплаб етакчи республикачи конгрессменлар бундай қадамга бир неча бор қарши чиқишган. Чунки кейинчалик, агар демократлар Сенатда кўпчиликни ташкил этсалар, бу уларга қўл келиши мумкин.

Киритилди: 19:39 31.10.2025. Ўқилди: 1286 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!