Бугун 27 декабрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Доллар, рубл, лира: валютачиларга қарши катта рейд ўтказилди

Доллар, рубл, лира: валютачиларга қарши катта рейд ўтказилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Балиқчи тумани бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган.

Унда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган фуқаро А.К. фуқаро С.Х.га жами 4 000 АҚШ долларини 51 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Департаментнинг Бухоро вилояти бошқармаси ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро У.Ж. Пешку тумани “Чибоғони” МФЙ ҳудудидаги савдо дўконида фуқаро З.Н.дан 3 200 АҚШ долларини 40,7 млн сўмга сотиб олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Департаментнинг Олтинкўл тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган фуқаро Б.Н. фуқаро С.У.га 3 500 АҚШ долларини 44,8 млн сўмга сотишга келишиб, шундан 2 400 АҚШ долларини берган вақтида ушланиб, тадбир жараёнида 2 496 АҚШ доллари, 4 500 Россия рубли ва 1 600 Турк лираси ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: 15:14 03.11.2024. Ўқилди: 1810 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!