Бугун 8 январь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

«Док-1 Макс»: Ўзбекистонлик мансабдор Ҳиндистоннинг яна 11 та дори воситасини қайта рўйхатдан ўтказиш учун 88 минг доллар сўраган

A A A
«Док-1 Макс»: Ўзбекистонлик мансабдор Ҳиндистоннинг яна 11 та дори воситасини қайта рўйхатдан ўтказиш учун 88 минг доллар сўраган

Ўзбекистонда 65 нафар боланинг ўлимига сабабчи дея қаралаётган «Док-1 Макс» сиропи бўйича бўлиб ўтаётган суднинг навбатдаги мажлисида ўзбекистонлик амалдорлар ҳиндистонлик яна бир ишлаб чиқарувчининг 11 та дори воситасини қайта рўйхатдан ўтказиш учун 88 минг доллар талаб қилиб, олдиндан 50 минг доллар олгани маълум қилинди.

Гувоҳнинг маълумот беришича, у пул масаласида «Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази» ДУК раҳбари ўринбосари Н.М. билан мулоқот қилган.

Унинг қўшимча қилишича, сўралган 88 минг долларнинг 50 минг доллари мансабдорнинг ёрдамчиси орқали иш бошидан олинган. Қолган миқдори эса иш битганидан кейин олиниши ҳақида келишилган. Бироқ, «Док-1 Макс» машмашалари бошланиб қолгани боис, 11 та дорини рўйхтадан ўтказиш тўхтаб қолган ва ваъда бажарилмаган. Олинган пул эса қайтариб берилган.

Гувоҳнинг билдиришича, у дориларни қайта рўхатдан ўтказиш учун давлатга тўланиши лозим бўлган ҳар бир дори учун 15 миллион сўмдан — 165 миллион сўм пулни ҳам тўлаган.

«Док-1 Макс» судининг аввалги мажлисларида айнан шу сироп ишлаб чиқарувчиси Кураракс дори воситасини Ўзбекистонга олиб кириш учун 33 минг доллар пора бергани билдирилганди. Судда сўроқ қилинган Қурамах Медиcал МЧЖ директори С.Р.П. адвокатларнинг саволига жавоб берар экан, Марион Биотеч ПВТ. Лтд корхонасида инспекцион текширув ўтказилишини тўхтатиш учун Ж.Э. исмли масъулга 33 минг доллар берганини тан олганди.

Кейинчалик у бу кўрсатмасини ўзгартирди. Мазкур пулнинг олди-бердисида иштирок этган Ж.Э. эса ҳақиқатдан ҳам 33 минг доллар миқдоридаги пул ишлаб чиқарувчининг вакили томонидан унга берилгани ва у бу пулларни бошлиғи «Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази» ДУК рўйхатдан ўтказиш бўлими бошлиғи Ш.Ш.га етказганини айтганди. Судда 15-центябр куни сўроқ қилинган «Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази» ДУК рўйхатдан ўтказиш бўлими бошлиғи Ш.Ш. унга берилгани айтилган 33 минг доллар пулни рад этганди.

Киритилди: 15:49 20.10.2023. Ўқилди: 2162 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!