Бугун 9 май, 2025 йил, жума

O'ZB

Доғистон ҳукумати республикада Telegram блоклангани ҳақида маълум қилди

Доғистон ҳукумати республикада Telegram блоклангани ҳақида маълум қилди

Доғистон рақамли ривожланиш вазири Юрий Гамзатовнинг хабар беришича, республикада федерал ҳукумат қарорига мувофиқ Telegram мессенжери блокланган. Унинг сўзларига кўра, мессенжер Чеченистонда ҳам блокланмоқда.

"Блоклаш ҳақидаги қарор ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг тақдимномасига биноан федерал даражада қабул қилинган. Бу платформадан кўпинча душман кучлар фойдаланади, Махачқалъа аэропортидаги тартибсизликлар бунга яққол мисол бўлади", — дея Гамзатовнинг сўзларини келтирди “РИА Дагестан”.

2024 йил октябр ойидан бери Доғистон, Ингушетия ва Чеченистон аҳолиси Telegram’дан киришда муаммолар борлигидан шикоят қилиб келади. Декабр ойида эса бу республикаларда , Telegram ва WhatsApp каби хорижий хизматлар ва мессенжерлар ишламай қолган.

Доғистондаги йирик провайдерлардан бири – “Эллко” компанияси ушбу узилишларни Роскомнадзорнинг хорижий интернет сегментига киришни блоклаш бўйича ўтказаётган машғулотлари билан изоҳлаган.

Киритилди: 14:50 09.03.2025. Ўқилди: 1483 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!