Бугун 11 август, 2025 йил, душанба

O'ZB

Дмитрий Козак Владимир Путинни Украина урушини тўхтатиш ва махсус хизматлар ваколатларини чеклашга чақирди

Дмитрий Козак Владимир Путинни Украина урушини тўхтатиш ва махсус хизматлар ваколатларини чеклашга чақирди

"Россия президенти Администрацияси раҳбари ўринбосари Дмитрий Козак Владимир Путинга Россия–Украина урушини тугатиш режасини тақдим этиб, тинчлик музокараларини бошлашга чақирган", дея ёзмоқда газета манбаларга таяниб.

Нашрнинг хабар беришича, Козак, шунингдек, Россия махсус хизматларини ҳукуматга бўйсундириш ва мустақил суд тизимини яратишни таклиф қилган.

"Козак Путиннинг атрофидаги юқори лавозимли амалдорлар орасида урушга очиқчасига қарши чиққан ягона шахс. У Украинага босқинни хато деб ҳисоблашини айтгани учун президентни ранжитган. Илгари Путиннинг асосий ёрдамчиларидан бири бўлган Козак урушни танқид қилгани учун, ўз ваколатларининг катта қисмини ва президентга таъсирини йўқотган", деб ёзади Тhe New York Times.

Киритилди: Бугун 12:57. Ўқилди: 947 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!