Бугун 10 август, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Самолёт Тошкент шаҳрига етмай авиафалокатга учради. Қурбонлар ва жароҳатланганлар бор.

Самолёт Тошкент шаҳрига етмай авиафалокатга учради. Қурбонлар ва жароҳатланганлар бор.

Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туманида парвозларнинг қидирув-қутқарув фаолиятини қўллаб-қувватлаш бўйича идоралараро ўқув машғулотлари бўлиб ўтди. Мудофаа вазирлигининг десантчиларни тайёрлаш марказида ўтказилган машғулотда шартли авиафалокат оқибатлари бартараф этилди.

Ўқув машғулоти режасига мувофиқ, йўловчи самолёти қўнишга яқинлашганда ҳаво диспетчери ва экипаж ўртасидаги алоқа узилиб қолади. Самолёт Тошкент шаҳрига етмай авиафалокатга учрайди. Натижада ёнғин чиқади, қурбонлар ва жароҳатланганлар бор.

Симуляцион фавқулодда ҳолат оқибатларини бартараф этиш учун 250 га яқин мутахассис ва идоралараро тузилмаларнинг 20 та махсус техникаси жалб қилинди.

Қутқарувчилар ўз гуруҳларининг тайёргарлиги, ёнғинни ўчириш жараёнида мувофиқлаштириш, одамларни эвакуация қилиш, жабрланганларни жароҳатининг оғир-енгиллигига қараб тақсимлаш, биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш ва жароҳатланганларни тиббиёт муассасаларига етказиш, шунингдек, самолёт бортидаги хавфли юкни эвакуация қилиш бўйича ишлади.

Бундан кўзланган асосий мақсад – авиафалокат содир бўлган тақдирда қатор вазирлик ва идоралар, Тошкент аэропортининг бўлинмалари ўртасида ўзаро ҳамкорликда ҳаракатланишни таъминлаш, авиафалокат оқибатларини бартараф этиш бўйича зарур чора-тадбирлар кўриш ҳамда ходимларнинг фавқулодда вазиятларга тайёргарлигини оширишдан иборат.

Киритилди: Бугун 07:46. Ўқилди: 23085 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!