Американинг FusionFlight компанияси Axion автомобили ҳақида эълон берди. Бу аслида машина ҳам эмас, саккизта микротурбинли реактив двигателлар билан жиҳозланган шахсий вертикал учиш ва қўниш самолётидир.
Максимал учиш оғирлиги 230 кг, соф оғирлиги 70 кг, ёқилғи оғирлиги 80 кг, одамнинг (ёки юкнинг) оғирлиги 80 кг. Парвоз қилиш ва қўниш, ҳавода учиб туриш ва горизонтал парвозда 362 км/соат тезликка эришиш имкониятларига эга. Максимал тезликда парвоз давомийлиги 15 дақиқа. 10 км баландликда уча олади.
Axionни иккита жойстик ёрдамида қўлда ёки сенсорли экранда автоном бошқариш мумкин. У юкларни, масалан, тиббий буюмлар ёки фавқулодда эвакуацияга муҳтож беморларни ташиш учун мўлжалланган.
Ер синовлари аллақачон бошланган, биринчи парвоз синовлари шу йил охирида режалаштирилган. Axion буюртма асосида ишлаб чиқарилади, нархи 290 000 доллардан бошланади