Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Директор обунадан тушган маблағларни ўғлига ўтказди, яна бир раҳбар хотинининг номига уй олди

Директор обунадан тушган маблағларни ўғлига ўтказди, яна бир раҳбар хотинининг номига уй олди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Хоразм вилоят бошқармаси томонидан “Матбуот тарқатувчи” АК ходимлари билан ҳамкорликда терговга қадар текшириш ўтказилди.

Текширишда “Матбуот тарқатувчи” АК Хоразм вилояти шўъба корхонаси директори О.К. 2017-2018 йилларда обуначилар томонидан тўланган 1,3 млрд. сўм пул маблағларидан 562,3 млн. сўмини ўғли А.К. ва қариндоши С.Ш.га қарашли “У.З.” МЧЖга ўтказиб талон-торож қилганлиги аниқланди.

Шунингдек, ушбу пул маблағлари эвазига “Каптива”, “Ласетти”, “Нексия” русумли автомашиналарни ҳамда шўъба корхона негизида ташкил этилган Ҳазорасп босмахонаси балансида бўлган ҳақиқий баҳоси 750,0 млн. сўмлик бино ва иншоотларни 16,7 млн. сўмга сотиб олиб, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштирганлиги аниқланган.

Текширув давомида етказилган зарардан 562,0 млн. сўми ундирилиши таъминланган.

Худди шундай, “Матбуот тарқатувчи” АК Хонқа филиали раҳбари М.Р. ҳам 2018 йилда обуначилар томонидан тўланган 365,5 млн. сўм пул маблағларидан 214,0 млн. сўмини қариндоши Ш.А.га тегишли бўлган “А.С.” ХКга ўтказиб талон-торож қилиб, ушбу пул маблағлари эвазига Урганч шаҳридан турмуш ўртоғи А.А. номига уй сотиб олиб, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштирганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан О.К. ва М.Р.ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: 13:25 21.05.2019. Ўқилди: 2320 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!