8 майдан бошлаб йўловчилар Тошкентда такси хизматидан фойдаланиши мумкин бўлади. Бу ҳақда аввалроқ маълум қилгандик.
Эслатма! Одамларни ташиш учун такси ҳайдовчилари бир қатор қоидаларга амал қилишлари керак. Шундай қилиб, масалан, ҳайдовчи ўриндиғи йўловчидан шаффоф пластик ёки махсус плёнка билан ҳимояланган бўлиши лозим, ҳайдовчи ва йўловчи тиббий ниқобларда бўлиши шарт (тиббий ниқобларсиз йўловчиларни ташиш тақиқланади), йўловчи транспорт воситасининг орқа ўриндиғида ўтириши керак.
Шунингдек, ҳайдовчи фақат рўйхатдан ўтган ҳудудда ҳаракатланиши талаб қилинади (транспорт воситасини давлат рўйхатидан ўтказиш).
"Транспорт воситалари ҳайдовчилари ва корхона ишчилари, йўналишсиз таксиларда юрадиган юридик ва жисмоний шахслар томонидан ҳуқуқбузарликлар аниқланган тақдирда, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддасига биноан маъмурий жавобгарликка тортиладилар. Йўловчи ташиш билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларининг лицензиялари бекор қилинади", — дея таъкидлади Тошкент шаҳар ҳокимияти.
Қонунга кўра, 54-модданинг 2-қисмида фуқаролар йигирмадан ўттиз бараваргача, мансабдор шахслар эса ўттиздан эллик бараваргача жарима тўлашга мажбурдирлар (тегишли равишда 4,460,000 - 6,690,000 ва 6,690,000 - 11 150 000 сўм).