Бугун 25 январь, 2021 йил, душанба

O'ZB

Диққат! Грипп бўлсангиз, мажбуран овқат еманг. Чунки...

Диққат! Грипп бўлсангиз, мажбуран овқат еманг. Чунки...

Грипп ва бошқа юқумли касалликларга чалинган пайтда мажбуран овқатланмаслик керак, чунки оч қолиш ҳамда ёғларнинг сингиши, шунингдек, кетон кислоталарининг ишлаб чиқарилиши соғайиш учун зарурдир.

Бу ҳақда Йель университети (АҚШ) Тиббиёт мактаби профессори, Россия Фанлар академиясининг хорижий аъзоси Руслан Меджитов маълум қилди.

Маълумки, грипп ёки бошқа юқумли касалликлар билан оғриган одам иштаҳасини йўқотади, кўп ухлайди ва ҳеч ким билан гаплашиш истамайди.

"Биз ушбу жараёнларнинг яллиғланиш реакциялари натижаларига қандай таъсир қилишини текширдик, хусусан, хасталикка чалинган пайтда иштаҳанинг йўқолиши ролини ҳам кўриб чиқдик", дейди Меджитов.

Унинг сўзларига кўра, мутахассислар тажриба ўтказишган ва унинг давомида сичқонларни мажбуран овқатлантиришган. Маълум бўлишича, бунинг натижасида жониворлар нобуд бўлишган.

"Шу боис биз юқумли касаллик пайтида оч қолиш ва кетогеник дастурни ўткир яллиғланиш реакциясидан омон қолиш учун зарур деб топдик", деб тушунтирди Меджитов.

Қайд этилишича, инфекцияга чалинган пайтда организм бошқа метаболик дастурга ўтади.

Киритилди: 04:30 03.12.2020. Ўқилди: 3254 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!