Дин ишлари бўйича қўмита маъмурияти тегишли қарор билан «Умра» тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш фаолиятида назорат харидини амалга ошириш тартибига доир низомни тасдиқлади.
Низом «Умра» тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш фаолиятида истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, лицензияга эга бўлмаган шахслар томонидан ноқонуний хизматлар кўрсатилишини барвақт аниқлаш ва олдини олиш мақсадида назорат харидини амалга ошириш тартибини белгилайди.
Низомга мувофиқ, Қўмитага келиб тушган мурожаатлар ёки шу каби қўлга киритилган маълумотлар асосида масъул ходимлар «Сирли мижоз» тадбирида иштирок этадилар.
Бунда Қўмитанинг масъул ходимлари ўзини мижоз сифатида таништирган ҳолда «Умра» хизматларини ноқонуний амалга оширишда гумон қилинаётган жисмоний ёки юридик шахслар фаолиятини текширади.
Тадбир давомида ноқонуний фаолияти кўрсатаётганликда гумон қилинаётган жисмоний ёки юридик шахсга оид қуйидаги маълумотлар тўпланади:
«Сирли мижоз» тадбири давомида яширин диктофон ёки видео кузатув мосламаларидан фойдаланилишга рухсат берилади. Диктофон ёки видео кузатув мосламалари ёрдамида ёзиб олинган маълумотлар Қўмита томонидан қабул қилиб олинади ва улардан мазкур Низомда кўрсатилган ҳоллардан ташқари бошқа мақсадларда фойдаланишга йўл қўйилмайди.
Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.