Бугун 30 сентябрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

"Реал" юлдузи Қозоғистон ҳақидаги таассуротлари билан ўртоқлашди

"Реал" юлдузи Қозоғистон ҳақидаги таассуротлари билан ўртоқлашди

Мадриднинг "Реал" клуби ярим ҳимоячиси Федерико Вальверде Испания жамоасининг Қозоғистонга Чемпионлар лигаси ўйинига келиши ҳақидаги таассуротлари билан ўртоқлашди.

"Реал"нинг "Қайрат"га қарши ўйин учун Олма-Отага ташрифи маҳаллий аҳоли орасида катта қизиқиш уйғотди.

"Жуда кеч эди, биз аэропортдан чиқаётганимизда бизни кутаётган шунча одамни кўрдик. Бу ғурур манбаи. Буни қадрлаш керак. Бундай нарсалар футболдан ҳам муҳимроқ," - дея Вальверденинг сўзларини келтиради AS.

Эслатиб ўтамиз, Чемпионлар лигаси умумий босқичининг 2-тур учрашуви эртага, 30 октябрь куни бўлиб ўтади. Баҳс Тошкент вақти билан 21:45'да старт олади.

Киритилди: 19:01 29.09.2025. Ўқилди: 1028 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!