Россия ва Европа ўртасида уруш бўлмаслиги керак. Аммо у юз берса, катта эҳтимол билан оммавий қирғин қуролларидан фойдаланишга олиб келади. Бу ҳақда Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев ўзининг Телеграм каналида ёзди.
Сиёсатчи бундай уруш бўлмаслиги кераклигини айтди ва буни асослаш учун ўз “далилларини” келтирди:
1. Россияга ҳеч ким билан, жумладан, Европа билан ҳам уруш керак эмас. У ерда қўлга киритадиган ҳеч нарса йўқ.
2. Европа иқтисодиёти заиф ва АҚШГА қарам, маданияти эса аста-секин таназзулга юз тутмоқда. Европа тажовузкор муҳожирлар орасида эриб, ўзлигини йўқотиб бормоқда.
3. Россия халқининг асосий вазифаси ўз ҳудудларини ривожлантириш, шу жумладан қайтиб келган ерларимизни тиклашдан иборат. Бу вазифа осон ҳам, арзон ҳам эмас. Россия ҳар доим Европага босқинчи сифатида эмас, балки фақат “озод қилувчи” сифатида келган.