Президент Шавкат Мирзиёев бугун, 29 сентябрдан қисқа муддатли меҳнат таътилига чиқди.
Охирги марта Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2025 йил 6 январдан қисқа муддатли меҳнат таътилига чиқиб, 2025 йил 10 январ санада қисқа муддатли меҳнат таътилишдан қайтган эди.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 109-моддасига кўра, Ўзбекистон Республикаси Президенти ўз ваколатларини бажаришни давлат органларига ёки мансабдор шахсларга топширишга ҳақли эмас.
Президент таътилда вақти унинг ваколатлари ҳеч кимга топширилмайди. Президент ўз вазифаларини бажара олмайдиган ҳолатларга таътил кирмайди.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 112-моддасига кўра, Ўзбекистон Республикасининг амалдаги Президенти ўз вазифаларини бажара олмайдиган ҳолатларда унинг вазифа ва ваколатлари вақтинча Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг зиммасига юклатилади, бунда уч ой муддат ичида қонунга тўлиқ мувофиқ ҳолда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови ўтказилади.