CАВОЛ: Сурхондарёда ҳар йили баҳор фасли келиши билан одамлар бир кило гўштни пулига ҳисоблаб пул йигиб "дарвешона" деган маросим ўтказилади. Йиғилган пулга мол олиб сўяди. Асосан ариқ бўйларига, кўчага дастурхон тузатиб ўтиришади. Устозлар, динимизда "дарвешона" деган маросим борми? Буни ҳукми қандай бўлади? Маҳаллий аҳоли бу маросимни ота-бобамиз ўтказиб келишган, садақа ҳар хил бало-қазодан асрайди дейди.
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Динимизда “дарвешона” деб аталган маросим йўқ, бу диний маросим эмас. Балки баҳор фаслида ҳашар йўли билан ариқ кавлаш, қабристонларни тозалаш пайтида ҳар ким топганини олиб чиқиб таом пишириб ейишлари халқимизда “дарвешона” деб номланиб қолган. Аслида кишилар ўзаро розилик билан пул ёки маҳсулот йиғиб ўртада таом пишириб ейишлари мумкин. Буни урфимизда “ҳалпана” деб номланади. Аммо бу ишлар ҳам турли гуноҳ ва бошқаларнинг ҳаққи паймол бўлишига сабаб бўлмаслиги керак. Валлоҳу аълам.