Дилшод Аҳмедов “Ўзбекистон металлургия комбинати” акциядорлик жамиятига янги раҳбар қилиб тайинланди. Бу ҳақда комбинат матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, 12 октябрь куни комбинат кузатув кенгаши раиси, бош вазир Абдулла Арипов раислигида ўтказилган йиғилишда Рашид Пирматов нафақага чиқиши муносабати билан ўз лавозимини тарк этаётгани, шунингдек, Дилшод Аҳмедовнинг комбинат бошқаруви раиси — бош директори лавозимига тайинлангани эълон қилинди.