Бугун 19 декабрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Дибалага ассист берган Шомуродовнинг ўйини қандай баҳоланди?

Дибалага ассист берган Шомуродовнинг ўйини қандай баҳоланди?

Европа Лигасида ўтиш босқичининг жавоб ўйинлари бўлиб ўтди. “Рома” ўз майдонида “Порту” билан тўқнашди. Бир киши кам бўлиб қолган “Порту” Рим клубига қарши ҳеч нарса қила олмади. Учрашувда Пауло Дибала дублга эришди, унинг биринчи голига Элдор Шомуродов ассистентлик қилди. Якунда “Рома” 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ўзбекистон миллий жамоаси аъзоси майдонда 78 дақиқа ҳаракат қилди. Sofascore нашри футболчини 7,1 балл билан баҳолади.

Дибалага ассист берган Шомуродовнинг ўйини қандай баҳоланди?

Икки бор рақиблар дарвозасини ишғол қилган Дибала ўйинда энг юқори — 8,9 баллга лойиқ кўрилди. Мезбонлар ҳимоячиси Ндика жамоаси таркибида энг паст баҳо олди — 5.9 балл.

Нашр “Порту” таркибида ҳаракат қилган Отавиага 8 балл қўйди. 51-дақиқада қизил карточка олиб, жамоасини қийин аҳволга солиб қўйган Эуштакио учрашувда 5,6 балл билан баҳоланди.

Маълумот учун, бугун, 21 февраль куни нимчорак финал учун қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади.

Киритилди: 10:33 21.02.2025. Ўқилди: 1165 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!