Deutsche Lufthansa 2025 йилда тахминан 10 минг кишини ишга олишни режалаштирмоқда, уларнинг ярмидан кўпи Германияда.
Бу ҳақда Германия ҳаво гуруҳи хабарида айтилади.
Қайд этилишича, компания 2 мингдан ортиқ стюардесса, ердаги операциялар учун 1,4 мингдан ортиқ ходим ва 1,3 мингга яқин техник мутахассисларни ёллашни режалаштирмоқда.
Бундан ташқари, Deutsche Lufthansa 800 та янги учувчини ёллаш ва 1,2 минг маъмурий бўш иш ўринларини эгаллашни кутмоқда.
Deutsche Lufthansa 2024 йилда 13 мингдан ортиқ ходимни ишга олди.