Бугун 10 май, 2025 йил, шанба

O'ZB

Депутат Тошкент метросидаги одамлар тирбандлиги муаммосини кўтарди

Депутат Тошкент метросидаги одамлар тирбандлиги муаммосини кўтарди

Депутат Тошкент метросидаги одамлар тирбандлиги муаммосини кўтарди.

Қонунчилик палатаси депутати Жавлон Абдуллаевга кўра, эрталаб ва кечқурун “час-пик” пайтида Чилонзор, Пахтакор, Беруний каби бекатларда одамлар тўпланиши одатий ҳолга айланган.

Кўп йўловчилар вагонга чиқа олмаяпти, баъзилари 7–8 та поездни ўтказиб юборишга мажбур. Айниқса, 07:30–09:00 оралиғида поездлар орасидаги интервал 8–10 дақиқагача чўзилмоқда, бу эса иш ва ўқишга шошаётганлар учун катта ноқулайлик туғдирмоқда.

Абдуллаевнинг таъкидлашича, ҳозирги ҳаракат жадвали реал йўловчи оқимига мос эмас ва бу транспорт тизимига бўлган ишончни сусайтирмоқда.

У масалага тизимли ёндашув кераклигини таъкидлаб, янги поездлар олиб келиш ва жадвални қайта кўриб чиқишни таклиф этди.

Киритилди: 18:18 23.04.2025. Ўқилди: 1030 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!