Ўзбекистонда мефедрон синтетик гиёҳванд моддаcи ёшлар ва ҳатто мактаб ўқувчилари орасида кенг тарқалаётгани жамоатчиликни ташвишга солмоқда.
Олий Мажлис депутати Нодира Жанибекова ИИВга сўров юбориб, модданинг тарқалиши ва унга қарши кўрилаётган чоралар ҳақида тушунтириш сўради.
Мефедрон асосан Telegram, Instagram орқали, яширинча (“закладка” усулида) тарқатилмоқда.
Депутат Азиз Ташпулатовдан модданинг таъсири, уни истеъмол қилганлар сони, мактабларда профилактика ишлари ва ноқонуний реабилитация марказларига оид маълумотларни талаб қилган.