Бугун 8 май, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Демократлар Байденнинг сиёсатга қайтишини қўллаб-қувватламайди

Демократлар Байденнинг сиёсатга қайтишини қўллаб-қувватламайди

АҚШ Демократик партияси вакиллари собиқ президент Жо Байденнинг сиёсий майдонга қайтганидан норозилик билдирди.

Бу ҳақда The Hill манбаларга таяниб хабар бермоқда.

Нашр маълумотларига кўра, норозилик Байден 2024 йилги сайловларда мағлубиятга учраганидан бери биринчи марта омма олдида чиқиш қилганидан кейин кучайган. Партия ҳамкасбларининг фикрича, собиқ президент фаол сиёсий фаолиятдан воз кечиб, янги арбобларга "жой бўшатиши" керак.

Баъзи демократларнинг фикрича, Байденнинг жамоатчилик кун тартибига қўйилиши амалдаги президент Дональд Трампга ҳужум қилиш учун қўшимча имконият беради.

Дастлаб Жо Байден 2024-йилги президентлик сайловларида Демократик партиядан номзод сифатида кўрсатилган эди. Бироқ Трамп билан муваффақиятсиз баҳслардан сўнг унинг ўрнини вице-президент Камала Харрис эгаллади ва охир-оқибат сайловларда мағлуб бўлди.

Киритилди: 11:10 20.04.2025. Ўқилди: 788 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!