Бугун 11 ноябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Демократлар АҚШ мудофаа вазири Ҳегсетга нисбатан импичмент эълон қилишни қўллаб-қувватлади

Демократлар АҚШ мудофаа вазири Ҳегсетга нисбатан импичмент эълон қилишни қўллаб-қувватлади

АҚШ Конгресси Вакиллар палатасидаги демократик партия етакчиси Ҳаким Жеффрис мудофаа вазири Пит Ҳегсетга нисбатан импичмент жараёнини бошлаш ғоясини қўллаб-қувватлади.

У ABC телеканалига берган интервьюсида Ҳегсет ваколатларини суиистеъмол қилиш, миллий хавфсизликка путур етказиш ҳамда Эронга қарши асоссиз ва қимматга тушган урушни бошлашда айблади.

10 ноябрь куни Қўшма Штатлар Демократик партияси Пит Хегсетни мудофаа вазири лавозимидан четлаштириш масаласини кўриб чиқади. Вакиллар палатасининг бўлажак спикери Ҳаким Жеффрис ўз сиёсий кучининг тегишли резолюцияни қўллаб-қувватлашга сўзсиз тайёрлигини билдирди. Қизиғи шундаки, импичмент ҳужжатини республикачи конгрессмен Томас Месси қайта кўриб чиқиш учун киритишни режалаштирмоқда.

Демократлар етакчиси бу ташаббус қонун чиқарувчиларнинг салмоқли овозини тўплашига ишонч билдирди.

"Пит Хегсет кетиши керак. Ишончим комилки, бу резолюция жуда кучли қўллаб-қувватланади," - деди Жеффрис.

Пентагон раҳбари мамлакатни Эрон билан урушга тортишда ва ёқилғи нархининг кескин ошишида айбланмоқда. Айни пайтда давлат раҳбари Дональд Трамп Пит Хегсетни ҳимоя қилишга ваъда бермоқда.

Киритилди: 12:01 09.11.2026. Ўқилди: 852 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар