"ПСЖ" бош мураббийи Луис Энрике жамоа ҳужумчиси Усмон Дембеленинг "Олтин тўп"ни қўлга киритиш имкониятлари ҳақида гапирди.
"Усмон мукофот учун энг жиддий номзодлардан бири, лекин мен эмас, сиз (журналистлар) танлайсиз," - деди Энрике матбуот анжуманида.
Жорий мавсумда 28 ёшли Дембеле 47 та ўйинда майдонга тушиб, 33 та гол урди ва 13 та голли узатмани амалга оширди.