Аргентина терма жамоаси ва "Интер Майами" ярим ҳимоячиси Родриго де Пауль Лионель Месси билан "Камп Ноу"га саёҳати ҳақида гапириб берди.
"Аргентина терма жамоасига йўл олишдан олдин, Месси тўсатдан ўзининг сокин табассуми билан деди: "Родри... аввал "Барcелона"га борамиз. Мен "Камп Ноу"ни кўрмоқчиман".
Мен уни ҳазил қилаяпти деб ўйладим! Майамидан шахсий самолётда учдик. Деярли ҳеч ким биз Барcелонада эканлигимизни билмас эди. Месси фақат тинчликни хоҳларди. Шовқинсиз, камераларсиз. Стадион қаршисидаги меҳмонхонада қолдик. У балконига ўтириб, "Камп Ноу"га қараб ва сокин оҳангда деди: "Бу ернинг барчаси... менинг бир бўлагим".
Мен ҳеч нарса демадим, фақат табассум қилиб, "Тўғри айтяпсан, Лео... дунёда ҳеч бир клуб "Барcелона"дан кўра сенинг учун кўпроқ мос келмайди." дедим", - дея аргентиналик ярим ҳимоячи сўзларини келтиради TyC Sport.