АҚШ ва 30 дан ортиқ давлат захираларидан бозорга нефт чиқаришни бошлаганига қарамай, нефт нархи яна бир баррел учун 100 доллардан ошди
Осиё биржаларида Brent маркали нефт нархи бир баррел учун 101,59 долларгача кўтарилди.
Бир кун аввал Халқаро энергетика агентлиги ўз тарихидаги энг катта ҳажмдаги давлат нефт захираларини бозорга чиқаришга қарор қилган эди. Бу 400 миллион баррел нефтни бозорга йўналтиришни назарда тутади. Шундан сўнг АҚШ ҳам ўз стратегик захирасидан 172 миллион баррел нефтни чиқаришини эълон қилди.
Sanford C. Bernstein & Cо компаниясининг тадқиқотлар бўйича директори Нил Беверижнинг фикрича, нефт нархларини аввалги даражага қайтаришнинг ягона йўли Ҳўрмуз бўғозининг қайта очилиши ҳисобланади. Унинг айтишича, стратегик захиралардан чиқарилаётган нефт ҳажми бўғоз ёпилиши сабаб дунё ҳар куни йўқотаётган 20 миллион баррел билан солиштирганда ҳеч нарса.