Бугун 23 май, 2025 йил, жума

O'ZB

Давлат хизматларини кўрсатиш бўйича 3 355 та объектнинг электр таъминоти лойиҳалари экспертизадан ўтказилди

Давлат хизматларини кўрсатиш бўйича 3 355 та объектнинг электр таъминоти лойиҳалари экспертизадан ўтказилди

Жорий йилнинг шу вақтига қадар "Ўзэнергоинспекция" томонидан истеъмолчиларга Давлат хизматларини кўрсатиш бўйича жами 3 355 та объектнинг электр таъминоти лойиҳалари экспертизадан ўтказилди. Унга кўра, 2 132 та истеъмолчининг электр қурилмалари электр тармоқларига уланди.

Шунингдек, 323 та энергетика объектнинг электр таъминоти лойиҳалари келишилиб, шундан 24 та объектнинг электр қурилмаси ишга тайёрлиги бўйича хулосалар берилди.

1Шуни ёдда тутингки, техник шартларсиз электр таъминотини лойиҳалаштириш, қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш ва ҳудудий электр тармоқлари корхоналарининг электр тармоқларига улаш тақиқланади.

Техник шартларнинг бажарилиши барча истеъмолчилар, лойиҳалаш, қурилиш-монтаж ва ишга тушириш-созлаш ташкилотлари учун мажбурий ҳисобланади.

Киритилди: 10:09 21.05.2025. Ўқилди: 391 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!