Бугун 4 август, 2025 йил, душанба

O'ZB

Давлат харидлари электрон тизимининг оператори фаолиятини ташкил этиш тартиби белгиланди

 Давлат харидлари электрон тизимининг оператори фаолиятини ташкил этиш тартиби белгиланди

Ҳукумат қарори (476-сон, 30.07.2025 й.) билан “Давлат харидлари электрон тизими операторлари тўғрисида”ги низом тасдиқланди.

🔰 Низом давлат харидлари электрон тизими оператори фаолиятини ташкил этиш, электрон тизимда маълумотларни алмашиш ҳамда давлат харидлари тўғрисидаги айрим ахборотларни модерациядан ўтказиш тартибини белгилайди.

📝 Давлат буюртмачиларининг харидларни амалга ошириш ва иштирокчиларнинг харид қилиш тартиб-таомилларида иштирок этиш жараёнлари уларнинг давлат харидлари электрон тизимида рўйхатга олинган пайтдан эътиборан амалга оширилади.

🔗 Давлат харидлари электрон тизимида ахборот тизимлари ўртасида ахборот алмашинуви ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизлик талабларига мувофиқ сертификатланган воситалардан фойдаланган ҳолда, ҳимояланган алоқа каналлари орқали амалга оширилиши шарт.

📜 Бунда давлат харидлари соҳасидаги назоратни амалга оширувчи органлар учун зарур ҳужжат ва маълумотларни махсус ахборот портали орқали оператордан масофавий талаб қилиб олиш механизми йўлга қўйилади.

🚫 Инсофсиз ижрочиларнинг ягона реестрига киритилган иштирокчиларнинг давлат харидларидаги иштироки давлат харидлари электрон тизими томонидан автоматик тарзда чекланади.

Киритилди: 15:41 01.08.2025. Ўқилди: 612 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!