"Ўзэнергоинспекция" Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан Юқори Чирчиқ туманида жойлашган “И. П.” МЧЖга қарашли автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчасида нефть маҳсулотларини тарқатиш талабларига риоя этилиши юзасидан ўрганиш ўтказилди.
Ўрганиш давомида ушбу АЁҚШаги ёқилғи тарқатиш устунларининг навбатдаги давлат қиёслов кўригидан ўтмасдан истемолчиларга нефть маҳсулотлари сотилаётганлиги аниқланди.
Текширув якунида Ўзбекистон Республикасининг 940-сонли қонунининг 43-моддасига кўра, ушбу АЁҚШга нисбатан реализация қилинган 413 340 литр Аи-80 маркали автобензин қийматининг 50 фоизи – 1 миллиард 715 миллион сўм миқдорида жарима қўлланилди.