Бугун 8 январь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Давлат органлари ва ташкилотларининг очиқлиги мониторинг қилинади

Давлат органлари ва ташкилотларининг очиқлиги мониторинг қилинади

Ҳукумат қарори (910-сон, 30.12.2024 й.) билан “Давлат органлари ва ташкилотларининг очиқликни таъминлаш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган мажбуриятларга риоя этилишини масофадан мониторинг қилиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.

✅ Низом қуйидагиларни назарда тутади:

▪️масофадан мониторинг қилиш асослари;
▪️масофадан мониторинг қилиш тартиби ва муддатлари;
▪️масофадан мониторинг қилиш натижаларини расмийлаштириш ва кўриб чиқиш;
▪️масофадан мониторинг қилиш якуни бўйича аниқланган ҳолатлар юзасидан таъсир чораларини қўллаш.

🏢 Давлат органлари ва ташкилотларининг очиқликни таъминлаш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган мажбуриятларга риоя этилиши Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан масофадан мониторинг қилинади.

📁 Масофадан мониторинг қилиш режали ва режадан ташқари асосларда ўтказилади.

⚠️ Агентлик давлат органлари ва ташкилотларини масофадан мониторинг қилиш бошланганлиги ёки ўтказилаётганлиги ҳақида олдиндан огоҳлантирмайди (хабардор қилмайди).

📜 Масофадан мониторинг қилиш якуни (натижаси) бўйича қонунчилик ҳужжатларининг бузилиши аниқланган ҳолатлар юзасидан маълумотнома расмийлаштирилади.

✉️ Маълумотномада қайд этилган қонунчилик ҳужжатларининг бузилиши Агентликнинг ҳуқуқий таъсир ҳужжати шаклида мониторинг қилинган давлат органи ва ташкилотига юборилади.

🗓 Ҳуқуқий таъсир ҳужжати давлат органи ва ташкилотига келиб тушган санадан эътиборан 10 кун муддатда кўриб чиқилиши ва натижаси бўйича Агентликка ёзма ахборот берилиши шарт.

Киритилди: 16:22 05.01.2025. Ўқилди: 625 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!