Бугун 29 апрель, 2024 йил, душанба

O'ZB

Давлат органлари раҳбарлари рақамли технологиялар бўйича қисқа муддатли курсларда ўқитилади

Давлат органлари раҳбарлари рақамли технологиялар бўйича қисқа муддатли курсларда ўқитилади

Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш учун масъул ходимлари малакасини ошириш ва рейтинг баҳолашни ташкил этиш чора-тадбирлари туғрисидаги Ҳукумат қарори (208–сон, 20.05.2023 й.) қабул қилинди

Қарорга мувофиқ, 2023 йил 1 июлдан давлат органларининг АКТ соҳасига маъсул ходимлари 3 йилда бир марта малакасини оширади.

Мазкур ходимларнинг малакасини оширишга Рақамли технологиялар вазирлиги масъул ҳисобланади.

Малака ошириш курси 24 соатдан кам бўлмаслиги лозим, курсни таъмомлаган ходимлар икки ойда рейтинг баҳолашдан ўтказилади.

Малака ошириш билан боғлиқ барча харажатлар уларни юборган давлат органларининг маблағлари ҳисобидан қопланади.

2023 йил 1 августдан давлат органларининг биринчи раҳбарлари рақамли технологияларни кенг жорий этиш ва лойиҳаларни самарали амалга ошириш бўйича Давлат бошқаруви академиясида қисқа муддатли курсларда ўқитилади.

Киритилди: 11:46 22.05.2023. Ўқилди: 821 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!