Бугун 5 февраль, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Давлат органлари фуқаро мурожаатларига қараб тоифаларга ажратилади

Давлат органлари фуқаро мурожаатларига қараб тоифаларга ажратилади

Давлат органларининг фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш фаолияти баҳоланади.

Вазирлар Маҳкамаси қарори (40-сон, 30.01.2026 й.) билан Ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Ҳукуматнинг 2018 йил 7 майдаги 341-сон қарорига киритилган қўшимчаларга кўра, «Давлат органлари, давлат муассасалари ва давлат иштирокидаги ташкилотлар ҳамда уларнинг мансабдор шахсларининг жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш фаолиятини баҳолаш ва тоифалаш тўғрисида»ги низом тасдиқланди.

Низом талаблари давлат ташкилотлари ходимларининг Президент Виртуал қабулхонаси билан ишлаш тизимида рўйхатга олинган ва давлат органига ижро учун йўналтирилган мурожаатларга нисбатан татбиқ этилади.

Давлат органларининг мурожаатлар билан ишлаш фаолияти қуйидаги мурожаатлар сонидан келиб чиқиб тоифаларга ажратилади:

▪️ рўйхатга олинган;

▪️ қаноатлантирилган;

▪️ рад этилган;

▪️ ижро муддатлари бузилган;

▪️ такрорий.

Мурожаатлар билан ишлаш фаолияти таҳлил натижаларига асосан 3 тоифага ажратилади:

- юқори натижадорликка эга - яшил тоифа;

- ўрта натижадорликка эга - сариқ тоифа;

- паст натижадорликка эга - қизил тоифа.

Баҳолаш натижаларига кўра давлат органлари мансабдор шахсларининг KPI кўрсаткичлари қуйидагича белгиланади:

  • яшил тоифа - 100 фоиз;
  • сариқ тоифа - 50 фоиз;
  • қизил тоифа - 10 фоиз.

«Қизил» тоифага киритилган давлат органларининг раҳбарлари ёки уларнинг тегишли ўринбосарларига нисбатан интизомий таъсир чоралари кўрилиши мумкин.

Киритилди: Бугун 20:26. Ўқилди: 165 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!