Бугун 14 ноябрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Давлат клиникаларида пуллик тиббий хизмат кўрсатиш тартиби белгиланди

Давлат клиникаларида пуллик тиббий хизмат кўрсатиш тартиби белгиланди

Эндиликда бемор шифокор йўлланмасисиз ўз ташаббуси билан мурожаат қилса, тиббий хизматлар тўлов асосида кўрсатилади.

Ўзбекистон Республикаси ҳукумати томонидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги давлат тиббиёт муассасаларида пуллик тиббий хизмат кўрсатиш тартибини белгиловчи янги низом тасдиқланди.

Унга кўра, эндиликда фуқаролар шифокор йўлланмасисиз, ўз ташаббуси билан тиббий ёрдам сўраб мурожаат қилган тақдирда, хизматлар пуллик асосда кўрсатилади.

Мазкур тартиб давлат тиббий суғуртаси пакети доирасида бепул тақдим этиладиган хизматларга тааллуқли эмас. Низомга кўра, суғурта пакети билан қамраб олинмаган бошқа турдаги хизматлар қўшимча пуллик хизматлар сифатида амалга оширилади.

Янги тартибга мувофиқ, беморлар тиббиёт муассасасининг қабул бўлимида рўйхатдан ўтгач, хизматлар учун тўловни олдиндан тўлиқ амалга ошириши лозим. Тўлов амалга оширилганидан сўнг бемор мутахассис қабулига, шунингдек, инструментал ёки лаборатория текширувларига йўналтирилади.

Текширув натижаларига қараб, бемор мутахассис ҳузурига, амбулатор ёки стационар даволанишга юборилиши мумкин.

Мазкур қарор тиббиёт тизимида шаффофликни таъминлаш, аҳолига кўрсатиладиган хизматлар сифатини ошириш ҳамда муассасалар молиявий мустақиллигини кучайтиришга қаратилган.

Киритилди: 15:36 13.11.2025. Ўқилди: 616 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!