Президент Фармонига кўра, давлат фуқаролик хизматчиларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш давлат фуқаролик хизматини ўташдан ажралган ва ажралмаган ҳолда амалга оширилади.
Давлат фуқаролик хизматини ўташдан ажралган ҳолда қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш курсларида иштирок этаётган давлат фуқаролик хизматчиларининг асосий иш жойи бўйича лавозими ва ўртача иш ҳақи сақланади ҳамда транспорт, яшаш ва кундалик харажатлари давлат органи томонидан қопланади.
Давлат фуқаролик хизматчиларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш давлат ва нодавлат таълим ташкилотлари томонидан амалга оширилади.
✅ Давлат фуқаролик хизматчиларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш:
▫️давлат органларининг Давлат бюджети ва бюджетдан ташқари жамғармалари маблағлари ҳисобидан;
▫️таълим ташкилотларига Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар доирасида;
▫️Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги қошидаги Давлат хизматини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан;
▫️хорижий (халқаро) молия институтлари ва бошқа хорижий донорларнинг техник кўмак ва грантлари ҳисобидан;
▫️давлат фуқаролик хизматчисининг ўз маблағлари ҳисобидан;
▫️қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги давлат органлари ва ташкилотларидаги давлат фуқаролик хизматчиларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишга қўйиладиган давлат таълим талабларини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди.