Қўшма Штатлар энди Россия ва Украина ўртасида воситачи ролини бажармайди, деди АҚШ Давлат департаменти вакили Тэмми Брюс.
"Биз воситачи бўлмаймиз. Биз учрашувларни бошқариш учун бир зумда дунёнинг нариги чеккасига учиб бормаймиз," - дея унинг сўзларини келтиради РИА Новости.
Брюснинг қўшимча қилишича, ҳозир иш икки томон ўртасида олиб борилиши керак.
Унинг сўзларига кўра, АҚШ ҳукумати Россия ва Украина можарони ҳал қилиш бўйича ўз ғояларини тақдим этиш вақти келди, деб ҳисоблайди.