Бугун 16 декабрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

“Дари-занжир” буткул йўқолиб кетадими? Самарқандда маданий мерос объекти оғир ҳолатда эканлиги юзасидан муносабат билдирилди

A A A
“Дари-занжир” буткул йўқолиб кетадими? Самарқандда маданий мерос объекти оғир ҳолатда эканлиги юзасидан муносабат билдирилди

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ҳамда «Миллий тикланиш» газетасида чоп этилган мақолаларда «Дари-Занжир» мажмуаси оғир ҳолатда эканлиги ва ҳанузгача таъмирланмаганлиги тўғрисида маълумот келтирилган эди. Ушбу хабар юзасидан Самарқанд вилояти Маданий мерос бошқармаси томонидан ўрганиш ишлари ўтказилди.

📝 Унинг натижаларига кўра, қуйидагилар аниқланди. «Дари-Занжир» мажмуаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 4-октабрдаги «Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари миллий рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида»ги 846-сонли қарорининг 1-иловаси билан белгиланган Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари миллий рўйхатида маданий мерос объекти сифатида рўйхатга олинган. Мазкур архитектура ёдгорлиги маҳаллий аҳамиятга эга моддий маданий мерос бўлиб, давлат мулки ҳисобланади.

⚪️ Ушбу мажмуани қайта тиклаш масалалари бўйича бир неча бор муҳокама олиб борилди. 2023 йилда такроран тарихий-маданий экспертизадан ўтказиш жараёнида объектни қайта тиклаш ва реконструкция қилиш, унинг тарихийлиги ва бадиий қийматига салбий таъсир кўрсатиши мутахассислар томонидан таъкидланди.

✅ Ўрганиш натижаларидан келиб чиқиб, 2024 йилда «Дари-Занжир» мажмуасини консервация қилиш учун 415 миллион сўм маблағ ажратилиб, туризм машрутига киритиш режалаштирилган.

Киритилди: 16:57 04.03.2024. Ўқилди: 1378 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!