Бугун 2 май, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

«Даракчи» газетаси асосчиси Фирдавс Абдухолиқов «Ўзбеккино»га директор бўлди

«Даракчи» газетаси асосчиси Фирдавс Абдухолиқов «Ўзбеккино»га директор бўлди

Фурқат Зокиров «Ўзбеккино» миллий агентлиги директори лавозимидан озод қилинди. «Дарё»нинг агентликдаги ишончли манбалари берган ахборотга кўра, унинг ўрнига Фирдавс Абдухолиқов агентликнинг янги раҳбари этиб тайинланган.

56 ёшли Фирдавс Абдухолиқов 1992—1995 йилларда Ўзбекистондаги дастлабки хусусий телеканаллардан бири — «СТВ» ва илк нодавлат газеталардан бири — «Даракчи»га асос солган. 2003 йилдан Ўзбекистон Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциациясига раҳбарлик қилиб келади.

Бундан ташқари, у Ўзбекистон маданий меросини асраш, ўрганиш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамиятининг раиси ҳисобланади. Унинг продюсерлигида кўплаб ҳужжатли фильмлар суратга олинган, у BBC, Euronews, CNBC ва бошқа қатор хорижий компаниялар билан ҳамкорлик қилиб келмоқда.

Киритилди: 17:17 12.09.2019. Ўқилди: 2312 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!