Дания Украинага олтита F-16 қирувчи самолётини топширди ва Киевга яна 13 та самолёт етказиб беришни режалаштирмоқда.
Бу ҳақда Дания бош вазири Метте Фредериксен Владимир Зеленский билан ўтказган қўшма матбуот анжуманида маълум қилди.
“F-16 қирувчи самолётлари бўйича режаларимиз ўзгармади. Олтита F-16 аллақачон етказиб берилди — бу биринчи партия. Кейин яна бир партия бўлади, жами 19 та қирувчи самолётларни етказиб берамиз”, деди у.
Дания бош вазири, шунингдек, Киевга тўғридан тўғри Украина мудофаа саноатига 130 миллион евродан ортиқ миқдорда ҳарбий ёрдамнинг янги пакети ажратилишини ҳам маълум қилди.