Бугун 11 октябрь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Дания 15 ёшгача бўлган болалар учун ижтимоий тармоқларни тақиқламоқчи

Дания 15 ёшгача бўлган болалар учун ижтимоий тармоқларни тақиқламоқчи

Дания ҳукумати 15 ёшгача бўлган болалар учун ижтимоий тармоқлардан фойдаланишни тақиқлашни режалаштирмоқда.

Бу ҳақда AFP ахборот агентлиги хабар берди.

Бош вазир Метте Фредериксен бу ташаббусни парламентдаги чиқиши чоғида маълум қилди. У қайси ижтимоий медиа платформалари тақиқланишига аниқлик киритмади.

Унинг сўзларига кўра, статистик маълумотлар муаммонинг жиддийлигини кўрсатади: мамлакатдаги 11 ёшдан 19 ёшгача бўлган ўғил болаларнинг 60 фоизи дўстлари билан учрашишдан кўра уйда вақт ўтказишни афзал кўради.

Таклиф этилаётган қоидаларга кўра, 13 ва ундан катта ёшдаги болалар ижтимоий тармоқлардан фойдаланишлари мумкин, бироқ ота-оналар рухсати билан.

Сентябрь ойида Франция парламентининг тегишли қўмитаси 15 ёшгача бўлган болаларга ижтимоий тармоқлардан фойдаланишни тақиқлаш керак деган хулосага келган эди. Бу чора-тадбирлар ижтимоий тармоқларда ўз-ўзига зарар етказишга ундайдиган материаллар ва экстремистик мазмундаги материаллар тарқалиши фонида болалар хавфсизлиги учун зарур, деб ёзади нашр.

Киритилди: 11:00 08.10.2025. Ўқилди: 484 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!