Бугун 11 октябрь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Хаби Алонсо - "Реал" ҳужумчисига: Энди ўйнамайсан

Хаби Алонсо - "Реал" ҳужумчисига: Энди ўйнамайсан

The Athletic саҳифаларида жума куни "Реал" ҳужумчиси Эндрикнинг ҳолати ҳақида материал эълон қилинди. Материалда айтилишича, "қаймоқранглилар" бош мураббийи Хаби Алонсо Эндрикни бу мавсумда ўйин вақти чекланиши ҳақида огоҳлантирган. Мураббийнинг сўзларига қарамай, 19 ёшли бразилиялик футболчи жамоада қолишга қарор қилди.

2025/2026 йилги мавсумда Эндрик ҳали бирор марта майдонда кўриниш бермаган.

"Реал" ўтган 8 турда 21 очко тўплаган ҳолда Испания чемпионатида пешқадамлик қилмоқда. Хаби Алонсо жамоаси навбатдаги учрашувни 19 октябрь, якшанба куни сафарда "Хетафе"га қарши ўтказади.

Умуман олганда, Эндрик "Реал" сафида 37 та ўйин ўтказиб, 7 та гол урган.

Киритилди: 18:47 10.10.2025. Ўқилди: 1931 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!