Бугун 27 ноябрь, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Дана Уайтдан шартнома сўраган тожик спортчиси Кореяда жанг қилади

Дана Уайтдан шартнома сўраган тожик спортчиси Кореяда жанг қилади

Октябрь ойида Абу-Дабида ташкил этилган UFC 308 турнири матбуот анжуманида тожикистонлик аралаш яккакураш устаси Доробшох Наботов Лига раҳбари Дана Уайтдан шартнома сўраган эди.

У 14 декабрь куни собиқ UFC жангчиси "Кореялик Зомби"га тегишли Z-Fight Night Лигасининг Сеулда ташкил этиладиган мусобақасида иштирок этади. Унга бразилиялик 23 ёшли Матеус Камило рақиблик қилади.

Маълумот ўрнида, 25 ёшли Доробшох Наботов фаолияти давомида АСА Young Eagles, Ural FC ва AMC Fight Nights каби лигаларда жами 8 та жанг ўтказиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонган. Камило ҳисобида эса 8 та ғалаба ва 2 та мағлубият бор.

Дана Уайтдан шартнома сўраган тожик спортчиси Кореяда жанг қилади

Киритилди: Бугун 11:06. Ўқилди: 321 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!