Damas Жанубий Фарғона каналига тушиб кетди.
Машина кеча соат 20:30 да каналнинг Қўштепа тумани, “Хумдон” МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи қисмига тушиб кетган.
ФВВ қутқарувчилари махсус техника ва қутқарув асбоб-анжомлари ёрдамида автомобилни каналдан чиқариб олган.
Автомобилда ҳайдовчи билан бирга 2 нафар йўловчи бўлган. Улар автомобиль сувга тушган вақтда ўз ҳаракатлари билан қуруқликка чиқиб олган.