Дам олиш кунлари тоғли ҳудудларда қор ёғиши кутилмоқда
Шанба куни Бухоро, Навоий, Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ёмғир ёғади.
Якшанба куни фақат Фарғона водийси ва Тошкент вилоятининг баъзи жойларида ёмғир ёғади.
10-12 ноябрь кунлари баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси 3-8°, кундузи 13-18° бўлади.